Ўзбекистон
19.01.2024
1 298

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, Ўзбекистондаги 565 та даволаш-профилактика муассасасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда:
475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш;
«KfW» банкининг «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш;
тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш;
даволаш-профилактика муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш назарда тутиляпти.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳайдовчисиз машиналардан тортиб экологияни ҳимоя қилишгача: Сунъий интеллект яна нималар қилиши мумкин?
Сунъий интеллект жадаллик билан ривожланиб, бизнинг яшаш, ишлаш ва дунё билан ўзаро муносабатимизни ўзгартирмоқда. Технологик тараққиёт даврида туриб, сунъий интеллектнинг улкан салоҳиятига гувоҳ бўлмоқдамиз. Hudud24.uz келгуси йилларда сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи кучи ҳақидаги тахминий 7 истиқболни тақдим этади.
Сунъий интеллект жонзотларнинг ҳис-туйғуларини ўрганди
Япон олимлари сунъий интеллект ёрдамида товуқлар нимани ҳис қилишларини тушунишга муваффақ бўлди.
Бутунжаҳон фотосуратлар танловида ғолиб бўлган асар сунъий интеллект томонидан яратилган бўлиб чиқди
Германиялик фотограф Борис Элдагсен танловга “Pseudomnesia: The Electrician” асарини тақдим этди ва “Ижодкорлик” номинациясида ғолиб чиқди. Бироқ, танловда ғолиб бўлган тасвир аслида DALL-E 2 ёрдамида сунъий интеллект томонидан яратилган эди.
Сунъий интеллектга асосланган бошловчи яратилди
“Феда” номини олган виртуал тақдимотчи Твиттерда ўзини таништирди: "Мен Федаман, Kuwait Newsнинг сунъий интеллектга эга биринчи телебошловчисиман. Қандай янгиликларни маъқул кўрасиз? Фикрларингизни эшитамиз".