Ўзбекистон
06.02.2024
1 473

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг "Aston Fruit Farm" фермаси раҳбари Чарлз Лютон ва "Hops Labour Solutions" меҳнат ташкилоти ижрочи директори Джимми Девис билан музокаралар ўтказилган.
Мулоқот чоғида Британия томонга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш учун юбориш бўйича пировард мақсадлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот берилган.
Британия томони "Aston Fruit Farm" фермасида ўзбекистонлик талабалар учун стажировка ўташга шароит борлигини ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти вакиллари учун стажировкаларни ташкил этишга тайёр эканини билдирган,
Мазкур ўқув курслари натижасида ўзбекистонлик талабалар аграр соҳада ўзларининг билим ва кўникмаларини ошириш ва келгусида амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.