Ўзбекистон
18.07.2023
1 282

Дунёнинг 103 та мамлакатидан 1 206 нафар пара атлет иштирок этган дунё биринчилигида ўзбекистонлик параспортчилар 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллашди.
Қайд этиш мумкин, пара атлетларимиз 2019 йилда БААда ўтказилган жаҳон чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритишган эди.
Эътиборлиси, бу галги жаҳон чемпионатида 5 нафар спортчи – Дониёр Салиев, Иззат Турғунов ва Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида, ядро улоқтиришда Бобур Омонов, найза улоқтиришда эса Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилашди.
Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин
Асила Мирзаёрова (Т11 узунликка сакраш)
Бобур Омонов (F41 ядро улоқтириш)
Дониёр Салиев (Т12 узунликка сакраш)
Иззат Турғунов (Т36 узунликка сакраш)
Хусниддин Норбеков (F35 ядро улоқтириш)
Нурхон Қурбонова (F54 найза улоқтириш)
Кумуш
Кубаро Ҳакимова (F41 ядро улоқтириш)
Қудратуллохон Маъруфхўжаев (F37 ядро улоқтириш)
Нозимахон Қаюмова (F13 найза улоқтириш)
Моҳигул Ҳамдамова (F57 диск улоқтириш)
Ёрқинбек Одилов (F57 найза улоқтириш)
Ёқутхон Холбекова (Т12 узунликка сакраш)
Сафия Бурханова (F12 ядро улоқтириш)
Бронза
Толиббой Йўлдошев (F37 ядро улоқтириш)
Элбек Султонов (F12 ядро улоқтириш)
Нурхон Қурбонова (F54 ядро улоқтириш)
Дилафруз Аҳмадхонова (F35 ядро улоқтириш)
[caption id="attachment_16280" align="aligncenter" width="701"]
ФОТО: Paralympicuz[/caption]
Шу тариқа 19 нафар пара атлет келгуси йил айнан Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонлик параспортчилар Паралимпиада учун илк лицензияларни қўлга киритди
Шарифа Давронова жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Андижон жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрланмоқда
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда.
Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Баҳслар Самарқанддаги Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади.