Ҳуқуқ
19.08.2025
71
Йўловчининг ўлими ёки соғлигига етказилган зарар учун ташувчининг масъулияти нимадан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 113-моддасига кўра, агар ташувчи парвоз чоғида йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашувига олиб келган зарар учун, агар бу зарарнинг олдини олиш учун ташувчи барча зарур чораларни кўрганлигини ёки бундай чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса, мулкий жавобгар бўлиши белгиланган.
Ташувчининг қўл юкининг бутлиги учун жавобгарлиги мавжудми?
Ҳаво кодексининг 114-моддасига биноан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қўл юки ташишга қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан то у қабул қилувчига берилгунига ёки бошқа ваколатли шахсга топширилгунига қадар унинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.
Агар йўловчининг ёнидаги буюмлар йўқолса ёки уларга зарар етказилса ва бу йўқотиш ёки зарар ташувчининг айби билан юз берганлиги исботланса, ташувчи бу буюмлар учун моддий жавобгар бўлади.
Йўловчи, қўл юки ёки юк ташиш кечиккани учун ташувчининг жавобгарлиги борми?
Мазкур кодекснинг 117-моддасига кўра, Йўловчи, қўл юки ёки юк ташишнинг кечиккани учун ташувчи — агар у кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса — жавобгар бўлади. Жавобгарлик миқдори ташиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Олдини олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар юзага келганида ташувчи жавобгарликдан озод қилинади.
Шунингдек, Почтани йўқотганлик, унга зиён етказганлик ёки кечиктирганлик учун — агар бу ташувчи айби билан юз берган бўлса — ташувчи Жаҳон почта иттифоқининг почта қоидалари ва ҳужжатларига мувофиқ почта жўнатувчилар ёки почтани олувчилар олдида алоқа органлари белгилайдиган миқдорда жавобгар бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.