currencies image

12 038,68 UZS

15,78

usd

currencies image

14 044,32 UZS

18,40

eur

currencies image

146,62 UZS

1,87

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент эътибори ва устоз шаъни: Янги Ўзбекистонда мураббийликнинг юксак қадри

Президент эътибори ва устоз шаъни: Янги Ўзбекистонда мураббийликнинг юксак қадри

Ҳуқуқ

calendar

25.09.2025

eye

320

Президент эътибори ва устоз шаъни: Янги Ўзбекистонда мураббийликнинг юксак қадри

Ўзбекистон Республикасида бир миллионга яқин устоз ва мураббийлар миллатнинг маънавий келажагини белгилайдиган, билимли ва тараққийпарвар авлодни тарбиялашдек улуғ ва масъулиятли ишга ҳаётини бағишлаб келмоқда. Давлатимиз раҳбари устоз ва мураббийларнинг нуфузини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уларнинг мақоми Конституция даражасида мустаҳкамланди, устозлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган янги қонун қабул қилинди.

Президент ҳатто БМТ минбаридан ҳам устозлар нуфузини юксалтириш бўйича халқаро ташаббус билан чиқиб, дунё ҳамжамияти эътиборини жалб этиб, педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро майдон яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш ташаббусини илгари сурганининг ўзи дунё ҳамжамиятида устоз, педагог мақомининг юксак даражага кўтаргани эди.

Шунингдек, юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўринадики, сўнгги саккиз йилда таълим ва илм-фанга ажратилган харажатлар 6 баробарга кўпайиб, 378 триллион сўмга етгани, бу янги Ўзбекистоннинг илм, таълим ва тарбия масканига айланганидан бир ҳаракатдир. 

Бу — боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларни қуриш, таълим ва илм даргоҳларини замонавий жиҳозлаш, устоз ва мураббийларнинг моддий манфаатдорлигини мунтазам ошириб боришнинг кафолати бўлмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек: “Халқимизнинг келажаги мактабдан бошланади. Чунки фарзандларимизга билим ва тарбия беришнинг энг узоқ давом этадиган, ҳал қилувчи босқичи бу – мактаб таълимидир”.

Бугун мактабларда 6,5 миллиондан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда. Охирги йилларда 500 га яқин янги мактаблар қурилиб, 1 миллион ўқувчи учун қўшимча ўрин яратилди.  Хусусий таълимга кенг шароит яратилди – бугун 200 мингдан ортиқ бола хусусий мактабларда ўқимоқда. Янада муҳим янгилик сифатида, 9 ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилиниб, ўқувчилар қобилиятига қараб техникум ёки олий таълимга йўналтирилиши мумкин бўлмоқда.

Ўқитувчилар ва ёшларимиз юксак марраларни эгалламоқда. 2016 йилгача жами 2 минг ўқувчи халқаро сертификат олган бўлса, ўтган йили биргина хорижий тиллар бўйича 150 минг ёш сертификатга эга бўлди. Ёш педагогларимиз — Буюк Британия, Оксфорд, Германия ва АҚШ каби етакчи марказларда билим олиб, уни Ватанга қайтариб, қишлоқ мактабларида ҳам қўлламоқда. Шу билан бирга давлатимиз раҳбари техникумларда фаолият юритаётган муаллим ва усталарнинг малакасини ошириш, уларнинг жамиятдаги юксак мавқеини таъминлаш йўналишида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда.

Эндиликда техникум педагог ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. Бу тизим орқали миллий сертификатга эга бўлган устозларга ойлик маошининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эга бўлганларга эса 50 фоизи миқдорида қўшимча устама тўланади.

Шунингдек, техникум директорлари ва уларнинг ўринбосарларига ҳам мактаб раҳбарларидан кам бўлмаган даражада иш ҳақи белгиланади. Агар улар “Директорлар мактаби”да менежерлик сертификатини олсалар, яна қўшимча 20 фоиз устамага эга бўладилар. Техникумларда ҳам олий таълим муассасаларидаги каби илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш амалиёти йўлга қўйилади. Шу билан бирга, ҳар йили 500 нафар техникум ўқитувчиси илғор хорижий таълим муассасаларига, яна 500 нафар уста мутахассислар эса йирик хорижий корхоналарга стажировкага юборилади. Бу эса уларнинг малакасини ошириш билан бирга, мамлакатимиздаги касб-ҳунар таълими сифатини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Жорий йилда  юртимизда тўққизта йўналишда ташкил этилган нуфузли танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Унга кўра, биринчи ўрин соҳиблари замонавий электромобилларга эга бўлдилар. Иккинчи ўринни қўлга киритганлар хорижий давлатларда стажировкага юборилади, учинчи ўрин соҳиблари эса муносиб пул мукофотлари билан тақдирланди.

Энг қувонарлиси, энди бундай танловлар олий таълимнинг ҳар бир йўналишида — ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳам анъанавий тарзда ўтказилиши белгиланди. Ғолибларга 250 миллион сўмгача пул мукофоти ажратилади. Шу билан бирга, республика танловида энг кўп ғолиблар чиқара олган олийгоҳларга замонавий лабораториялар, илмий адабиётлар ва зарур жиҳозлар хариди учун 1 миллиард сўмдан молиявий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилади.

Бу ташаббус нафақат ёшлар ва педагогларнинг рағбатини оширади, балки олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Олий таълимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад – Ўзбекистонни минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантириш экани биз профессор ўқитувчилар учун жуда катта имкониятлар эшигини очади. Зеро, бугунги кунда мамлакатимиздаги 4 та олийгоҳ дунё университетлари рейтингининг ТОП-1000 талигига кирган бўлса, яқин йилларда бу кўрсаткични камида 10 тага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари, сунъий интеллект, агротехнология, тиббиёт, “яшил” энергетика каби устувор йўналишларда дунёдаги ТОП-500 талик университетлар билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, юртимизда чет элнинг ТОП-100 талик университетлари филиаллари очилиши назарда тутилганининг ўзи халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди. Мазкур мақсадларга эришиш йўлида келгуси йилда Марказий Осиё халқаро таълим форуми ташкил этилиши ҳам диққатга сазовордир.  Унда 10 дан зиёд халқаро ташкилот, 500 та нуфузли университет ректорлари ва 1 мингдан зиёд халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Яна ьир муҳим жиҳати, бу ислоҳотлар натижасида  мамлакатимизда хорижлик талабалар сони 5 баробарга оширилиб, таълим экспорти ҳажми 200 миллион долларга етказилади. Байрам олди шуни айтиш жоизки, президентимиз педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди. Бу айнан таълим соҳасини ривожлантириш ва устозлар мақомини юксалтириш мақсадидаги янги  қатор ташаббуслар бўлиб, жумладан:

Биринчидан, янги йилдан бошлаб 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

Иккинчидан, келгуси ўқув йилидан давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт тўловига 30 фоизлик чегирма берилади;

Учинчидан, ўқитувчилар янги таълим технологияларини амалиётга жорий этиши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

Тўртинчидан, 2026 йилдан педагоглар учун барча давлат хизматлари тўлови икки баравар камайтирилади;

Шунингдек, бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат тизими жорий этилиб, унга эга бўлганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

Бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан тугатиб, мактабга ишга кирган ёш мутахассисларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

Олтинчидан, дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларда таҳсил олаётган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади, ҳамда рейтингдаги ТОП-100 талик мактаб ва боғча, ТОП-20 талик техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чипталарига 15–20 фоиз чегирма берилади. “Икки Ренессанс давомида башариятга муаллимлик қилган халқимиз орасида устозларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш энг гўзал ва қадимий анъаналаримиздан бирига айланган.

Бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш деган бағоят улуғ ва шарафли ишни бошлаган эканмиз, энг аввало, сиз – азиз устозлар ҳамда истеъдодли шогирдларингизга таянамиз. Ишончим комил, сизлар билан бирга чин дилдан ҳаракат қилсак, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт мўжизасини албатта ярата оламиз. Олдимизга қўйган юксак марраларга сизлар билан, эл-юртимиз билан бирга албатта етамиз!”, – деди давлатимиз раҳбари. Бир сўз билан айтганда,  Дарҳақиқат, янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар эса – устоз ва мураббийлардир. 2024 йил 1 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни  мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий ҳаётида ҳақиқий тарихий воқеа бўлди. Бу ҳужжат шунчаки ҳуқуқий меъёрлар тўплами эмас, балки юртимиздаги устоз ва мураббийларнинг обрў-эътиборини юксалтириш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш йўлидаги янги босқичдир.

Шу маънода, Ўзбекистон Конституциясидаги 52 моддасида яъни “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”, - деб мустаҳкамланган ҳамда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун ҳам  Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида устоз ва мураббийлар обрўсини юксак даражага олиб чиқиш йўлидаги мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор ҳисобланади. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек: “Жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса — илм-фан, таълим ва тарбиянинг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир”.

Фируза Мухитдинова,
ТДЮУ профессори,
юридик фанлар доктори

Улашиш:

Бошқалар

8-сентябр 2025, 07:27
802

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


9-сентябр 2025, 04:22
635

Судларга мурожаат қилишда ногиронлиги бўлган шахслар қандай ҳуқуқ ва имтиёзларга эгалар?

Ногиронлиги бўлган шахсларга судларга алоҳида ўзлари мурожаат қилинган ҳолларда мазкур имтиёз қўлланилмайди.


16-сентябр 2025, 10:26
600

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


12-сентябр 2025, 04:08
552

Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?

Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.