Ўзбекистон
16.02.2024
1 334

Германия, Канада, Корея, Япониядан ишчиларга буюртма бор. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидаги йиғилишда маълум қилинди.
"Германия, Канада, Корея, Япониядан ишчиларга буюртма бор, номзодлар учун асосий талаб, бу – тил билиш. Лекин Андижонда чет тилини яхши биладиган 1,5 мингга яқин ёшлар бор, холос", дейилади хабарда.
Шу муносабат билан хориждаги иш берувчилар талаби асосида 5 минг ёшларни давлат ва хусусий марказларда касб ва тилга ўқитиш, 1 минг нафар ўрта тиббиёт ходимини Германияга мақсадли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйиш, немис ва француз тили бўйича B2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш тартибини жорий этиш топширилди.
Рақамлаштириш вазирлигига вилоят IT экспортини 50 миллион долларга етказиб, камида 1 минг нафар дастурчига халқаро бозорга чиқишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик сўралган.
Ўзбекистон аҳолиси ўртача қанча умр кўради?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот берди.
Россияга бораётган ва ўша мамлакатдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралмоқда.
Ўзбекистон аҳолисида қанча машина бор?
Статистика агентлиги жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сонини маълум қилди.