Ўзбекистон
10.04.2024
1 685

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.
Давлат раҳбари муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётганларни, мўмин-мусулмонларни, халқни самимий табриклаб, барчага юксак эҳтиром ва энг эзгу тилакларни изҳор этди.
“Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин! Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин! Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!”, дейилади табрикда.
Президент ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик дини эканини, муқаддас китобларда “Тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилат”,деб таъкидланганини айтди.
“Ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Бунинг учун ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, янада ҳамжиҳат бўлиб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини, ўйлайманки, барчамиз яхши англаймиз”, дейди Президент.
Президент ёшларни азалий қадриятларимиз билан бирга замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, Ватан тупроғини кўзига тўтиё қилиб яшайдиган инсонлар этиб тарбиялаш асосий бурчимиз эканини доимо ёдда тутишга чақирди. “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган шиор асосида таълим масканлари ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни кучайтириш кераклигини таъкидлади. Бу борада Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келган юртдошлар “маҳалла еттилиги”ва фаоллар билан бирга алоҳида ўрнак кўрсатиш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланишини қайд қилди.
“Яратганнинг раҳмати ва мағфирати зиёда бўлиб турган ушбу мунаввар лаҳзаларда хориждаги юртдошларимизни, узоқ ва яқин давлатлардаги барча мусулмон умматини Рамазон ҳайити билан сидқидилдан муборакбод этамиз. Қалбларимиз қувончга тўлган мана шу мўътабар айёмда сизларни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Илоҳим, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин. Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизни паноҳида асрасин! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин”, дея якунланади табрик сўзи.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.