currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларПрезидентнинг ёшларга байрам табриги

Президентнинг ёшларга байрам табриги

Ўзбекистон

calendar

30.06.2023

eye

403

Президентнинг ёшларга байрам табриги

Қадрли ўғил-қизларим! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон ёшларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу байрамни сизлар билан биргаликда катта шоду хуррамлик билан ўтказаётган ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизни, кўпмиллатли бутун халқимизни самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман. Албатта, мана шундай қувончли айёмда юртимиз келажаги, умид ва ишончимиз рамзи бўлган азму шижоатли фарзандларимиз тимсолида Ватанимиз нақадар улкан имкониятларга эга эканини янада чуқур ҳис этамиз. Бугунги кунда мактаб, коллеж, техникум ва олийгоҳларда билим олаётган, ўз шахсий ишини очиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган, Қуролли Кучларимиз сафларида йигитлик бурчини шараф билан адо этаётган, ишлаб чиқариш, қурилиш, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларига, замонавий IT-технологиялари йўналишларига дадил кириб бораётган, катта орзу-умидлар билан яшаётган 18 миллиондан зиёд ўғил-қизларимиз – бизнинг бебаҳо бойлигимиз, олтин захирамиздир. “Янги Ўзбекистон бунёдкори бўламан!”, “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга муносиб ҳисса қўшаман!”, деган юксак мақсадлар фарзандларимиз қалбидан чуқур жой олиб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти мазмунига айланиб бораётгани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Азиз ёшлар! Навқирон авлодимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ўғил-қизларимизнинг билим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча шароитларни яратиш сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу борада улкан ишлар амалга оширилаётгани сизларга яхши маълум, албатта. Ўтган қисқа даврда ушбу йўналишда 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, изчил амалга оширилаётгани буни яққол тасдиқлайди. Айниқса, янгиланган Конституциямизда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатлари аниқ моддалар билан муҳрлаб қўйилгани, ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, амалий ишларимизни янги босқичга кўтариш имконини бермоқда. Шу ўринда янги таҳрирдаги Асосий қонунимиз лойиҳасини муҳокама этиш ва умумхалқ референдуми орқали қабул қилишда ёшларимиз алоҳида фаоллик кўрсатганини миннатдорлик билан таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу эса ўғил-қизларимизнинг Ватанимиз тақдири ва келажагига юксак дахлдорлик туйғуси билан яшаётгани, мамлакатимиздаги сиёсий-ижтимоий жараёнларга янгича руҳ ва мазмун олиб кираётганидан далолат беради. Айни пайтда бундай фаол муносабат бутун халқимиз қатори ёшларимиз билан ҳам доимий мулоқотни йўлга қўйиб, фикр ва истакларини эшитаётганимиз, барча дастур ва режаларимизни амалга оширишда ўғил-қизларимизни кенг жалб этиб, уларга ишонч билдираётганимиз натижаси, десак, тўғри бўлади. Шу маънода, ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди. Юртимиздаги барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу вазифага ташкилотчилик қобилиятига эга, ташаббускор йигит-қизлар танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди. “Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги икки йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилди. Олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ўғил-қизларимиз учун янги имкониятлар очмоқда. Охирги уч йилнинг ўзида 250 минг нафар ёшга 6 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Мамлакатимиз бўйича 210 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилиб, 4 триллион сўмлик 2,5 мингта лойиҳа амалга оширилди. Натижада, ёш тадбиркорлар сони 2 карра кўпайиб, 200 мингдан ошди. Биз нафақат ёшларимиз, балки бутун жамиятимиз ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётган ана шундай эзгу ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Шу борада ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиз, азизларнинг салоҳият ва иқтидорингизни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз. Қадрли ўғил-қизларим! Юртимиз ёшлари яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли соҳаларда дастлабки умидбахш натижаларни қўлга киритаётгани албатта барчамизни хурсанд қилади. Ўзбекистонлик ўқувчилар ўтган йили халқаро фан олимпиадаларида 7 та олтин, 36 та кумуш ва 38 та бронза медалини қўлга киритдилар. Ёш спортчиларимиз эса хaлқаро мусобақaларда муваффақиятли иштирок этиб, бу йил 247 та олтин, 119 та кумуш, 110 та бронза медаль соҳибига айландилар. Кейинги йилларда Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ана шундай ёшларнинг 758 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлдилар. Албатта, биз азиз фарзандларимизнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича бошлаган ишларимизни давом эттириб, уларни янги, янада юксак босқичга олиб чиқамиз. Ишончим комил, жонажон Ватанимизга меҳр ва садоқат билан яшаётган, илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшларимиз ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир. Сиз, азизларни бугунги ёшлик, бахт ва нафосат айёми билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан ютуқ ва омадлар тилайман. Ҳеч қачон унутманг, ғалаба ва бахт – астойдил интилганники! Сизларнинг ютуғингиз – бу бутун эл-юртимизнинг ютуғи. Халқимиз сизларга ишонади, сизларга таянади сизлардан куч-ғайрат, руҳ ва илҳом олади. Ўз олдингизга улуғ мақсадлар қўйиб яшашдан асло чарчаманг! Янги Ўзбекистонни албатта сизлар билан, бутун мамлакатимиз ёшлари билан бирга барпо этамиз. Барчангизга байрам муборак бўлсин, қадрли ўғил-қизларим! Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти. 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 799

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 726

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 624

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: