#NoComment
16.03.2024
1 445

Кеча, 15 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида намоз ўқиб, ифторлик қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Аскат Алағозов маълум қилди.

Келтирилишича, давлат раҳбари нутқ сўзлаб, мусулмонларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклаган. У йиғилганларни махсус билимга эга олимлардан дин ҳақида маълумот олишга ундаган.
Шунингдек, Жапаров мамлакатда ёш болалар ўртасида қизамиқ билан касалланиш кўпайиб бораётганидан хавотирда экани, статистик маълумотларга кўра, касалликка чалинганларнинг аксарияти эмланмаган болалар эканлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан Садир Жапаров эмлаш болалар саломатлиги ва касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Мамлакат раҳбари сўзининг сўнггида рўзадорларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлиб, ижобат бўлишини, қирғиз халқининг тараққиёт ва фаровон бўлишини тилаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.