Ўзбекистон
08.11.2023
1 517

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтга етиб келган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ID-карта орқали ўтиши мумкин
2023 йил 27 январда Бишкекда имзоланган баённомага кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун бошқа йўл ҳужжатлари билан бирга ID-карталардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилишни муҳокама қилди
Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Қирғизистон Президенти масжидда ифторлик қилди
Кеча Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида намоз ўқиб, ифторлик қилган.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.