currencies image

12 606,73 UZS

49,17

usd

currencies image

14 849,47 UZS

40,34

eur

currencies image

159,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларҚонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда

Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда

Ўзбекистон

calendar

11.05.2024

eye

469

Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Маълумот учун, Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.

Ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Маълумот ўрнида, 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.

шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш.

Маълумот ўрнида, ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 601

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 205

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
512

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
452

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.