currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликлар“Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

“Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

#NoComment

calendar

13.03.2024

eye

562

“Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” акциядорлик жамияти, яъни “Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг корпоратив ахборот ягона порталида маълумот жойлаштирилди.

Қайд этилишича, “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” расмий сайтида акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 февралдаги қарорига кўра “Қўйлиқ” деҳқон бозори ихтиёрий тугатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида, бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланганини, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар “Food City”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларига кўчирилишини билдирган эди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: