Ҳуқуқ
17.10.2024
50
“Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, IT-парк резидентларига қуйидаги қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади:
🔹ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш;
🔹интернет орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш фаолияти доирасида, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш;
🔹интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Process Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.
🗓 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача фойда солиғидан озод этилади.
✔️ 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.
⚡️ Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/16696)кўра, 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган IT-парк резидентлари учун Президент Фармонида (https://lex.uz/docs/3249651) белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади (ҚҚС бундан мустасно):
🔹календарь йил давомида жами даромади таркибида IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар;
🔹календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар.
🎓2025 йил 1 апрелдан ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам “IT-visa” берилади.
📆 2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.