Ўзбекистон
20.04.2023
3 004

Маълум қилинишича, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Аммо Рамазон ҳайити олдидаги куннинг Арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқ орасида нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган. «Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни "ҳайит арафаси" маъносида "Арафа", дейиш худди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни "фалон воқеа арафасида" деб айтиш кабидир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам "Арафа" сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган. Рамазон ҳайитидан аввалги кунни Арафа дейиш ва яхши одатларни қилиш урфда мавжуд. Урф эса, шариатга зид бўлмаса, эътиборга олинади. Бу кунда қўшнилар бир-бирларига таом улашиши каби яхши одатлар ҳам бор. Зеро, улуғ алломаларимиз "Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир", деганлар. Ҳадиси шарифда "Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир", — дея таъкидлади Мусулмонлар идораси. Шунингдек, Рамазон ҳайити арафаси худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан экани таъкидланган. Шундай экан яқинларингизни арафа билан табрикласангиз бўлади! Фақат Қурбон ҳайитидаги арафа билан адаштирмай, кўчма манодаги арафа сўзи билан!
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.