Ўзбекистон
08.11.2023
1 773

Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди. “Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Самарқанд 26-30 декабрь кунлари ФИДE томонидан ўтказиладиган тезкор шахмат – рапид ва блиц бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Беш кун давом этадиган ушбу турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони унвони учун курашади. “ФИДE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини қадрлайди ва бу мамлакатнинг шахмат бўйича етакчига айланаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган эътибор бизни ушбу нуфузли мусобақани ўтказишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди”, — дейди Бутунжаҳон шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович. «2026 йилги шахмат олимпиадасига ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилади. Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ушбу йирик мусобақа тайёргарлигига катта туртки бўлади”, — дея Дворковичнинг сўзларини келтирган ФИДE матбуот хизмати. Маълумот ўрнида, 2021 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлиб, сенсация қилган эди. Қайд этиш мумкин, Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эълон қилиниб, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров “Tour Dʼor” – “Олтин минора” совринига эга чиққан эди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
Навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Тошкентда ўтказилиши мумкин.
Умида Омонова шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи 10 имкониятдан 9 очко тўплади.
Шарифа Давронова жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Андижон жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрланмоқда
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда.