Ҳуқуқ
17.10.2024
110
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари):
— Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши;
— реклама жойининг паспортига мувофиқ фақат реклама тарқатиш мақсадида фойдаланилиши;
— реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилиши;
— ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши керак.
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) йўлнинг қатнов қисмига чиқариб ўрнатиш тақиқланади.
Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш тақиқланади.
Реклама жойи паспортининг эгалари ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши шарт.
Реклама жойи паспортининг эгаси томонидан ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя этилмаслиги реклама жойи паспортини бекор қилиш учун асос бўлади. Реклама жойи паспорти бекор қилинган тақдирда, реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционда сотувга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.