currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРеклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик бор

Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик бор

Life Style

calendar

22.10.2025

eye

195

Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун  жавобгарлик бор

Бозор иқтисодиёти шароитида реклама истеъмолчиларни маълумот билан таъминлаш, маҳсулот ва хизматларга бўлган талабни шакллантириш, шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда муҳим восита ҳисобланади. Аммо, реклама фаолияти белгиланган қонунчилик доирасида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, истеъмолчиларни чалғитадиган, рақобатга зарар етказадиган реклама шакллари орқали жамиятда адолатсизлик, ишончсизлик ва ҳуқуқбузарликлар юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида реклама соҳасини тартибга солувчи асосий ҳужжат — бу “Реклама тўғрисида”ги Қонундир. Ушбу қонун реклама мазмуни, шакли, жойлаштириш тартиби ва этик меъёрларини белгилаб беради.

Қонунга кўра, реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот.

Содда қилиб айтганда, реклама — бу товарлар, хизматлар, ишлар ёки фаолият турлари ҳақида оммавий ахборот воситалари, интернет, ташқи ёки бошқа каналлар орқали тарқатиладиган маълумот бўлиб, асосий мақсади — истеъмолчида қизиқиш уйғотиш ва муайян ҳаракатга ундашдир.

Қонуний ва ишончли реклама бу истеъмолчининг манфаатларини таъминлайдиган воситадир. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасида маъмурий жавобгарлик муқаррарлиги белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178(1)-моддасига кўра, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик:

БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик:

БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқоридаги ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш:

БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Лобар Розимова,

Адолат МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

10-октябр 2025, 04:44
619

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


24-октябр 2025, 04:21
524

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
507

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
491

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.