Ўзбекистон
09.10.2023
1 516

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари ўз якунига етди.
Ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон спорт делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини, умумий ҳисобда 71 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни қўлга киритди.
Мазкур натижа Ўзбекистоннининг ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши натижаси сифатида қайд этилди.
Мусобақада иштирок этган делегациямиз вакиллари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди ва Президент табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, маросимда ҳукумат вакиллари, вазирлик, ташкилот мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва мухлислари ҳамда турли ОАВ вакиллари иштирок этди.
Бу галги Осиё ўйинларида 27 мамлакат вакиллари олтин медални қўлга киритган бўлса, 41 та давлат спортчилари камида битта совринли ўрин соҳиби бўлди.
Ханчжоудаги мусобақалар давомида бир қатор спорт турлари бўйича 13 та жаҳон рекорди янгиланганди.
Энди спортчиларимизни 2024 йили Францияда бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари, 2026 йили Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтадиган XX Осиё ўйинлари кутиб турибди.

Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилинди
Вилоят ҳокими “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари ғолиби бўлган 3 нафар сурхондарёлик спортчини тақдирлади (фото).
Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида қатнашган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади
Осиё қитъасининг 45 та давлатидан 11 минг нафар спортчи иштирок этган бу мусобақаларда спортчиларимиз 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини қўлга киритишди.
Осиё ўйинлари якуни бўйича Ўзбекистон 5-ўринни эгаллади
Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.
Ҳанчжоу-2022. Тахмина Икромова Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг рекорд натижасини қайд этди
Бадиий гимнастикачимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.