Содда талқин
17.08.2024
1 748

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш берди.
Қайд этилишича, Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд ҳолат муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга, иложи бўлса, вақтинча масофавий таълим шаклига (онлайн) ўтиш тавсия этилади.
Агар фуқароларга консуллик ёрдами ёки маслаҳатлар керак бўлса, Элчихона Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги дипломатик ваколатхонасининг Консуллик бўлими Cалл-марказига мурожаат қилиш сўрайди: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.
Маълумот учун, Украина қуролли кучлари 6 август куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:00 дан бошлаб 300 нафаргача одам билан, 11 та танк ва 22 та зирҳли техника кўмагида Россиянинг Курск вилоятидаги позицияларга ҳужум қилди. Расмий Киев Россиянинг чегарадош ҳудудларида Украина хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинаётгани"ни таъкидлаб, "бу ҳудудларни босиб олишдан манфаатдор эмаслигини" билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Халқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича тингловлар бошланди
Гаагада БМТ Халқаро судининг очилишида Россия “Украина яхлитлигини йўқ қилишга интилаётган террорчи давлат”, деб аталди.
Украина ҳукумати Россия нефти ва газининг ўз ҳудуди орқали транзитини сақлаб қолмоқчи — The Washington Post
Уруш бўлаётганига қарамай, Украина ҳукумати Россия нефти ва газининг ўз ҳудуди орқали транзитини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бемоқда The Washington Post газетаси.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.