Ўзбекистон
19.08.2023
1 509

Россияда Қозонлик олим ва шифокорлар инсон умрини 150 йилгача узайтира оладиган махсус капсула ўйлаб топди. Келтирилишича, аллақачон ихтирони патентлаш учун ариза топширилган ва дастлабки учта модель Дубайга экспорт қилинади. “Боқий умр капсуласи” (Immortality Capsule) деб номланган қурилма мажмуаси сунъий интеллект билан жиҳозланган. Капсула тизими босим, пульс, ҳарорат, кўз ичи босими, терининг ҳолати, қондаги кислород ва қанд миқдори, қон айланиши ва асаб тизимларининг ҳолатини ўлчаш ва баҳолаш имкониятига эга. Шунингдек, олинган маълумотларнинг таҳлилига асосланиб, у тананинг умумий ҳолати, мавжуд ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот беради ва касалликлар хавфи ҳақида огоҳлантиради. Ихтирочилар бу инсон ҳаётини узайтиришга ёрдам беради, деб ишонмоқда. Капсула массаж курсиси, монитор, компьютер, нутқни таҳлил қилиш учун карнайли микрофон, кислородли ниқоб ва тери ҳолатини кўрсатувчи камерани ўз ичига олади. Шу билан бирга, унга шикоятларни тинглайдиган, ёқимли мусиқа ёки видео намойиш этадиган ва маслаҳатлар берадиган смарт психолог дўст ҳам ўрнатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Энди бошқа алоқа операторга кўчганда рақамни сақлаб қолиш мумкин бўлади
“ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида икки муҳим янгилик маълум қилинди.
Apple компанияси iPhone 15 нархларини маълум қилди (фото)
Анъанавий тақдимот маросимида сотувлар қачондан бошланиши ҳам ойдинлашди.
“Туринг! Суд келяпти”. Юристлар ва судлар ҳақида ТОП 10 фильм
Суд ва юристлар иштирокидаги картиналар ёрқин қаҳрамонлар ва кучли драматизми билан эсда қолади. Hudud24 дам олиш кунлари ва таътилда томоша қилиш учун ҳуқуқий мавзудаги қизиқарли фильмлар ўнталигини тавсия қилади.
Ўн йилда 800 миллион фойдаланувчи: Telegram машҳурлигига сабаб нима? Нега айрим давлатлар уни ёмон кўради?
Бундан ўн йил аввал, августнинг 14 санасида IT олами етакчиларидан бири, журналистларга интервью беришни хушламайдиган Павел Дуров Telegram мессенжерини оммага тақдим этганди.