Ўзбекистон
12.07.2023
1 191

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Р.И фуқаро Я.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга ишлаш учун Мексика давлати орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари ва 14 млн сўм эвазига Америка Қўшма Штатларига бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Тошкентда АҚШга ишга юбораман деб 3 кишини $ 46 мингга чув туширган шахс ушланди
Фирибгар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали АҚШга ишга юборишини айтган.
Тошкентда $51 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Иккита ҳудудда жами салкам $ 5 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлардан бири нодавлат ОТМ, бошқа бири эса ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.