Ўзбекистон
07.11.2023
1 601
Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилшан. Тергов жараёнида терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари берганлиги тўлиқ исботланиб, у ҳам қамоққа олинган. Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтаётган фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва суд идораларида ишловчи танишлари орқали қамоқдан чиқариш эвазига, унинг қариндошларидан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, прокурор ёрдамчиси сўралган пул маблағидан 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди
У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.
Жиззахда ҳокимлик мансабдори $200 минг пора олишда гумонланиб ушланди
Қурилиш фирмаси раҳбари фуқарога ҳокимликда ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган.
Жами 23 минг 600 $ эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.