Ўзбекистон
22.08.2023
1 470

Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган “ҳот-дог”дан заҳарланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор. Уларнинг барчаси Рудакий кўчасида жойлашган fast-food марказида “ҳот-дог” истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш. Қайд этилишича, беморларнинг 29 нафарига аллақачон уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши. Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, “ҳот-дог” учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган. Мавзуга доир: Самарқандда тўйга борган 41 киши “салат”дан заҳарланди
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.