Ўзбекистон
20.12.2023
1 151
© Фото: ФОТО: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматиАввалроқ, Самарқанд туманида Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 18 декабрь куни соат 17:25 ларда Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.
Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 AB бўлган Gentra уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.
Ўқувчи ЙТҲ содир этгандан сўнг дарров бориб машинасининг шикастланган жойларини таъмирлаб қўйган.
Маълум бўлишича, Gentra бошқарувида 2008 йилда туғилган ўсмир бўлган. У онасига тегишли машинани сўрамасдан миниб чиққан.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.