Ўзбекистон
04.11.2023
1 402

Ижимоий тармоқларда ёш споттерларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги фото ва видео материаллар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қумариқ” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Болалар ҳаво бандаргоҳи чегараларини бузмаган ҳолда Тошкент халқаро аеропорти панжараси ортида туриб самолётларни суратга олган. “Ўз навбатида, “Uzbekistan Airports” Ўзбекистондаги споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ва ёш авлодни ушбу ҳобби билан шуғулланишига тўсқинлик қилмайди”, – дейилади хабарда. Маълумот учун, 2022 йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Ависпоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда споттинг ҳаракати расман қонунийлаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.