Ўзбекистон
28.09.2023
1 213

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди.
[caption id="attachment_21354" align="alignnone" width="300"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
Омборхона “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашлидир. 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
[caption id="attachment_21355" align="alignnone" width="225"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.
[caption id="attachment_21362" align="alignnone" width="300"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда кучли портлаш овозини эшитиш мумкин. Портлаш оқибатида яқин атрофдаги хонадонларга зарар етгани айтилмоқда. Савдо ва бошқа марказлар жиддий зарар кўрган. Хонадонларга тез ёрдам машиналари етиб борган.
[caption id="attachment_21363" align="alignnone" width="300"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
ФВВ ҳодиса “Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган” мазмунидаги хабарларни рад этган.
[caption id="attachment_21356" align="alignnone" width="300"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.
[caption id="attachment_21357" align="alignnone" width="225"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб келинган.
[caption id="attachment_21358" align="alignnone" width="225"]
Фото: Gazeta.uz[/caption]
“Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Даволаш муассасаларида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларимиз ва барча зарур дори-дармон заҳираси яратилган. Ёнғин оқибатида воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, – дейилади хабарда.
“Uzbekistan Airports” Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмаганини маълум қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.