currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларСергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади

Сергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади

Содда талқин

calendar

30.05.2024

eye

1 318

Сергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кўчалардан бирида тахминан 1 ой давомида иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.

Келтирилишича, бугун, 30 майга ўтар кечаси 510 метр эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилади. Йўл ҳаракати чеклови “Обиҳаёт” кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан “Ҳавас” супермаркетигача бўлади. Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан 1 ой вақт кетади.

Ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: