Ўзбекистон
29.08.2023
1 183

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида тезкор шахмат бўйича жамоалар ўртасида ўтказилган биринчи ФИДE жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов иштирок этган жамоа чемпион бўлди. Бу ҳақда UzА хабар бермоқда.
Нодирбек Абдусатторовнинг “WR Chess” жамоаси ўтказилган ўйинларда иккита дуранг ва ўнта ғалабага эришиб, биринчи ўринни эгаллади. “Team Freedom” жамоаси иккинчи, 18 очко жамғаришга муваффақ бўлган Ҳиндистон шахматчиларидан иборат “MGD1” вакиллари учинчи ўринни эгаллади.
Нодирбек Абдусатторов, Ян Непомняший, Уэсли Со, Ян-Кшиштоф Дуда, аёл шахматчилар Хоу Ифань ва Александра Костенюкдан иборат “WR Chess” жамоасига тақдирлаш маросимида махсус кубок, медаллар ва 100 минг евро мукофот тақдим этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.