Ўзбекистон
28.01.2023
1 277

— Оилалиман, битта фарзандим бор. Талабалик давримда онамнинг номидаги 1 хонали квартирада дугонам билан бирга яшаганмиз. Яқинда дугонамга квартирани сотишим мумкинлигини айтдим. У эса уйни бўшатиш ўрнига талабалик давридаги айрим сирларимни турмуш ўртоғимга айтиб бериши ва интернетда тарқатиш билан таҳдид қилди. У квартирани ҳадя сифатида расмийлаштириб беришимни талаб қилмоқда. Унга қонунда қандай жавобгарлик ва жазо бор? Исми ва манзили сир тутилди. — Бировни сирини ошкор қилиш билан қўрқитиб, уни ўз мулки ёки мулкий ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш жиноят кодексида товламачилик сифатида тавсифланади ва албатта, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 165-моддасига асосан, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агарда дугонангизнинг жиноий қилмиши бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” бандига кўра, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Саволга Олий суд бош консультанти Акром Арипов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.