currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш мумкинми?

Шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш мумкинми?

#NoComment

calendar

25.12.2025

eye

501

Шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 73-моддасига кўра, шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш ҳамда унинг чегараларидаги шаҳарсозлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг, шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

Шаҳар атрофи зоналари ҳудудларининг зоналаштирилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларида, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларида, шунингдек шаҳарларнинг ўз шаҳар атрофи зоналари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган бош режаларида белгиланади.

Шаҳар атрофи зоналарида санитария-ҳимоя ва рекреация вазифаларини бажарадиган ҳудудлар ажратилади. Ушбу ҳудудларда атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти ва бошқа хилдаги фаолият тақиқланади.

Шаҳар атрофи зонаси чегаралари доирасида биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш шаҳарнинг ижро этувчи ҳокимият органи билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 922

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 329

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
764

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
729

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.