Ҳуқуқ
17.01.2025
281
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексига кўра:
- фуқароларнинг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID-картасиз;
- ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан;
- доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши;
- хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши;
- эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши;
- фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиши —
БҲМнинг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳолатлар бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.