currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларШамоллаш ва гриппга қарши курашда қайси маҳсулотлар фойдали?

Шамоллаш ва гриппга қарши курашда қайси маҳсулотлар фойдали?

Содда талқин

calendar

26.11.2023

eye

1 128

Шамоллаш ва гриппга қарши курашда қайси маҳсулотлар фойдали?© Фото: hudud24.uz

Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Хўш, қандай маҳсулотлар инсон иммун тизими учун фойдали?

Қуйидагиларни бунга мисол қилиш мумкин:

Лимон. Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.

Наъматак. Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.

Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

Тузланган карам. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.

Пиёз. Пиёз табиий антиботик ҳисобланади.

Саримсоқ. Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

Творог. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали.

Тухум. Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали витаминлар бўлади.

Ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилувчиларнинг касалликка чидамлилиги юқори бўлади, касалликка чалинганда ҳам уни енгиб ўтиши иммун тизими учун нисбатан осон чекади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: