Ўзбекистон
03.10.2023
1 238

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Юлдашевич Тўраев 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида туғилган. 1961 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим лавозимида бошлаган. Заҳматкаш олим ўзининг 60 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ядро физикаси институти аспиранти, Электроника институти илмий котиби, Тошкент политехника институти кафедра мудири, Термиз давлат университети ректори, Фанлар академиясининг “ФАНУМ” илмий-ўқув маркази директори каби масъул лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб, илм-фан соҳасини тараққий эттириш, етук кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган. У 1968 йилда номзодлик, 1981 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган. “Назар Тўраев Ўзбекистон ва халқаро илмий жамоатчилик ўртасида физикавий электроника йўналишида мактаб яратган олим сифатида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган”, – дейилади. Фидойи олимнинг физикавий электрониканинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган кўплаб мақолалари, монография ва ўқув-методик қўлланмалари чоп этилган. Устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан асосларидан сабоқ берган. Унинг раҳбарлигида 10 нафардан ортиқ фан доктори ва 20 нафарга яқин фан номзодлари тайёрлаган. Назар Тўраев илм-фанни ривожлантириш борасидаги хизматлари учун “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди. “Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Назар Тўраевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Президенти Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирди.
Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда гаплашди
Ўзбекистон Президенти собиқ касбдошига туғилган кун табригини йўллаган.