Ўзбекистон
17.02.2023
2 122

Президент Бухорога ташрифи давомида Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилган. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлган. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.
Шавкат Мирзиёев мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.
- Маҳалладаги ўзгаришларни, сизнинг ишли бўлганингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Булар - халқ ичига кириб, халқ билан бирга қилаётган саъй-ҳаракатларимизнинг кичик бир натижаси. Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан. Шунда катта оиламиз - давлатимиз ҳам мустаҳкам бўлади, - деган Президент.
Президент шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлган.

Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.