Ўзбекистон
03.11.2023
1 404

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси юртимизнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди. Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди
Ўзбекистон Президентини Остона шаҳрида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Президенти Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.