Ўзбекистон
05.10.2023
1 300

Татаристон Республикасига ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қозон Кремли” тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида бўлди.
Давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилган.
Қозондаги Кремль ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Қозоннинг энг қадимги қисми бўлиб, шаҳарнинг кўп асрлик тарихини ўзида мужассам этган меъморий, тарихий ва археологик ёдгорликлардан иборат.
Бу ерда Ўзбекистон Президенти Қул Шариф масжидини кириб кўрган. Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Камиль Самигуллин меҳмонга масжид тарихи ҳақида батафсил сўзлаб берган. Дуо ўқилган.
Масжид 1996-2005 йилларда Қозон хонлиги ҳудудида XVI асрнинг иккинчи ярмига қадар мавжуд бўлган жума масжиди ўрнида бунёд этилган ва Имом Қул Шариф номи билан аталган.
Давлат раҳбари Қозон ва Татаристон митрополити Кирилл ҳамроҳлигида Благовешенск соборини ҳам кўздан кечирди. Қозон Кремли ҳудудидаги обидаларнинг энг қадимгиси бўлган ушбу иншоот XVI асрда бунёд этилган. Псков меъморчилик анъаналарининг ёрқин намунасидир.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.