Ўзбекистон
14.07.2023
1 529

Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди.
9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 87,05 овозини тўплади.
Сенат биносида бўлаётган инаугурация маросимида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини топширди.
Шавкат Мирзиёев қасамёд қилиб, қуйидаги сўзларни айтди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда гаплашди
Ўзбекистон Президенти собиқ касбдошига туғилган кун табригини йўллаган.
Президент мактаб битирувчиларини табриклади
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.