Ўзбекистон
30.09.2023
1 306

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди. Давлатимиз раҳбари Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашувида иштирок этди. Ўзбекистон ва Германия Президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Сўнг Мирзиёев Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда қатнашди. Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс раислигида ўтган “Марказий Осиё — Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этди
Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Германия томонининг Марказий Осиё ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Германияга боради
Ўзбекистон Президенти Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида бўлади.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.