Ўзбекистон
02.11.2023
1 675

Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳоким Халилов Зайнобиддин соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди, унинг ўрнига Алимов Усмон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.
Сессияда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович соғлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганлиги маълум қилинган. Унинг ўрнига Алимов Усмон Иброҳимович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.
Усмон Алимов 1983 йил 6 апрелда Денов туманида туғилган. 2007 йил ва 2014 йилда Термиз давлат университетини, 2021 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – миллий истиқлол ғояси ҳуқуқ ва маънавият асослари, иқтисодиёт, давлат бошқаруви.
У. Алимов 2013-2019 йилларда вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда ҳамда Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.