currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларСирдарёда илк бор қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилади

Сирдарёда илк бор қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилади

Ўзбекистон

calendar

22.02.2024

eye

1 298

Сирдарёда илк бор қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилади

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзагроинспексия" ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилда республикада биринчи марта эксперимент тариқасида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бундан кўзланган асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳақиқий вақт режимида техник ҳолатини кузатиб бориш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ёқилғи сарфини камайтириш ва техникалар ёрдамида бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини ошириш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтиришдир.

Бугунги кунгача тумандаги “Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг жами 103 дона қишлоқ хўжалиги техникаларига GPRS-навигатор мосламалари ўрнатилиб, рақамлаштирилган тизим ишга туширилган.

Жорий январь 16-17-февраль кунлари “Ўзагроинспексия” ва“Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг мутахассислари томонидан тумандаги қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд бўлган фермер хўжаликлари масъулларига техникаларни рақамлаштиришнинг афзалликлари ва унинг имкониятларини яна яқинроқ таништириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилган.

Ушбу семинар-тренингларда техникаларга қўйиладиган GPRS-навигатор мосламаларнинг ишлаш жараёнлари, техникаларнинг ёқилғи сарфини камайтириш ва бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини аниқлаш юзасидан атрофлича маълумотлар берилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: