currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСиёсатга аралаш(ма): Энг қизиқарли сиёсий драмалар (фильмлар ва сериаллар)

Сиёсатга аралаш(ма): Энг қизиқарли сиёсий драмалар (фильмлар ва сериаллар)

Ўзбекистон

calendar

23.09.2023

eye

1 768

Сиёсатга аралаш(ма): Энг қизиқарли сиёсий драмалар (фильмлар ва сериаллар)

Шахсий манфаатми ёки халқ дарди? Ўз ҳаётини сиёсат билан боғлаган ҳар бир шахс бир куни шундай танлов қаршисида туриши мумкин. Сиёсат деганда асли кўпчиликнинг тинч ва фаровонлиги учун қилинадиган ишлар мажмуи тушунилса-да, ҳокимият эгалари амалда шахсий манфаатни кўзлаб, виждонни ва бурчни унутиб қўйиши ҳам кузатилади. Шу сабабли кино санъати ўзининг бир асрдан кўпроқ тарихи давомида сиёсий мавзуларга кўп бора мурожаат қилиб, у ёки бу воқеага турли нуқтаи назардан қараш ва қизиқарли талқинлар беришни канда қилмади. Президентлар, конгрессменлар, бош вазирлар, журналистлар, давлат котиблари ва ҳоказо сиёсий шахслар ва касблар ҳақида талай фильмлару сериаллар ишланди. Зеро сиёсат ҳаммага қизиқ драмадир. Hudud24.uz дам олиш кунлари вақтни мароқли ўтказиш ниятида бўлганлар учун сиёсий мавзудаги энг қизиқарли сериаллар ва фильмларни тавсия этади. ФИЛЬМЛАР

  1. Воқелар авжи (The Thick of It)
2005 / Комедия/ Буюк Британия   Хью Эббот Буюк Британия ҳукуматининг ижтимоий масалалар бўйича вазири этиб тайинланди. Ҳукмрон партиянинг кўнглини олишга ҳар қанча уринмасин, Эббот ва унинг жамоаси Бош вазир Тони Блэрнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Малкольм Такер томонидан доим таъқиб этиб келинади. Ўртада бошқа вазирликлар ходимларию ҳатто журналистларга ҳам қийин бўлиб қолади.
  1. Март ойининг ўртаси (The Ides of March)
2011 / Драма, Триллер/ АҚШ Картина режиссёри Жорж Клуни, бунинг устига асосий роллардан бирини ҳам у ўйнаган. Фильмда АҚШ президентлигига номзод Майк Морриснинг сайловолди кампанияси авра-астари очиб кўрсатилади. Картина воқеалари президентликка номзоднинг сайлов штаби ходими Стивен Майерс атрофида кечади. Шунингдек, номзод Моррис ҳам воқеалар ривожида таянч шахс сифатида намоён бўлади. Ушбу ролни Клуни ўйнаган.
  1. Катта ўйин (State of Play)
2009 / Драма, Триллер / АҚШ Журналист Мак Кэффри америкалик конгрессмен Коллинзнинг хуштори бўлган қизнинг ўлими тафсилотларини ўргана бошлайди. Маълум бўлишича, бу каби жиноятлар иқтидордаги сиёсатчиларнинг манфаати учун аввал ҳам содир этиб келинган ва ишлар бости-бости бўлган. Журналист ҳақиқатга етиб бориши учун жуда катта ва кучли одамлар билан курашиши керак. Уларнинг қўлида нафақат миллиардлаб долларлар, балки ҳокимият ҳам бор. Ва улар “оёғи тагида ўралашадиганларни” ёқтиришмайди.
  1. Парда ортидаги ёзувчи (The Chost Writer)
2010 / Триллер, Драма / Франция, Буюк Британия, Германия Адабиётда омади чопмаган ёзувчи Юэн МакГрегорни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Адан Лэнг номидан унинг мемуарларини ёзиб тугатиш учун ёллашади. Лэнгнинг ўзи асли ҳеч қачон бу китобга шахсан яқин йўламаган, бошқа бир ёзувчини ёллаб, унга ёздираётган эдию, бироқ маълум бир жойга келганида ёзувчини ўлдириб кетишади. Биографик асарни ниҳоясига етказишга уринар экан МакГрегор, собиқ Бош вазирнинг ҳаётига оид кутилмаган ва мудҳиш тафсилотларни аниқлай бошлайди. Аммо бу “кашфиётлари” бир куни ўзининг бошига не кунларни солишини қаҳрамон ҳали билмасди.
  1. Слоуннинг хавфли ўйини (Miss Sloane)
2016 / Триллер, Драма / АҚШ Жессика Честейн бу фильмда ёш, амбицияли, қаҳри қаттиқ, шу билан бирга жуда истеъдодли лоббичи Элизабет Стоун ролини ўйнайди. Хоним виждонга тупурган ҳолда кучли ва қудратли инсонларнинг манфаатлари учун ҳаракат қилади, натижада эса АҚШ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилади. Аммо бир куни аёл жуда хавфли сиёсий ўйинга аралашиб қолади. Унга қурол ҳақидаги қонунни нима қилиб бўлса ҳам имзолатиш вазифаси топширилади.
  1. Майкл Клейтон (Michael Clayton)
2007 / Драма, Криминал, Триллер / АҚШ Клейтон – 15 йилдан бери бадавлат мижозларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган ҳуқуқшунос. У доим энг мушкул ишларни қилади, қийин муаммоларни ечади, шу сабабли ўзини “тозаловчи” деб атайди. Клейтоннинг муваффақиятлари занжири ўзи ҳамкорлик қилиб келган йирик корпорация томонидан содир этилган жиноят иши тўғрисидаги материаллар қўлига тушиб қолган кунгача давом этади. Махфий ҳужжатларга тўла папка прокурорларга етиб боргач эса Клейтон қийин танлов қаршисида қолади. СЕРИАЛЛАР
  1. Ғарбий қанот (Тhe West Wing)
1999/ АҚШ/ 7 мавсум “Ижтимоий тармоқ”, “Жобс”, “Янгиликлар хизмати” каби машҳур фильмлар ва сериаллар сценарийларини ёзган Аарон Соркиннинг иши. Унда АҚШ президенти (ўйлаб топилган персонаж) ва унинг администрацияси фаолияти кўрсатилади. Маълумки, АҚШ президентлари ва админстрациялари офислари Оқ уйнинг ғарбий қанотида жойлашган, сериал номи шундан олинган. “Ғарбий қанот” ҳам “Эмми”, ҳам “Олтин глобус”ни қўлга киритиб, ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Соркиннинг бундан кейинги “Янгиликлар хизмати” сериали ҳам айнан “Ғарбий қанот”дан ўсиб чиққан дейилади.
  1. Янгиликлар хизмати (The Newsroom)
2012/ 3 мавсум / АҚШ Сюжет марказида АҚШдаги телеканалнинг янгиликлар хизмати фаолияти туради. Гарчи телеканал ҳам, унда ишлайдиганлар ҳам ўйлаб топилган бўлса-да, улар ёритаётган мавзулар реал ҳаётда бўлган, сиз уларни яхши эслайсиз: Бин Лодиннинг ўлдирилиши, АҚШ президент сайловлари, АҚШдан Сноуденнинг қочиши... Сериал бош қаҳрамони – янгиликлар дастури бошловчиси Уилл МакЭвой. Янгиликлар хизмати раҳбари тобора бир хиллашиб, хиралашиб бораётган канал ишига ёрқинлик олиб кириш мақсадида янги продюссер – журналист Маккензи МакХэйлни ишга таклиф қилади. Аёл эса ўз навбатида турли рейтингларга эътибор бермай, ҳақиқий журналистика орқали янгиликлар яратувчи жамоани шакллантиради.
  1. Давлат котиби (Madam Secretary)
2014 / Драма / АҚШ АҚШнинг амалдаги давлат котиби авиаҳалокатда ҳалок бўлади. Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Элизабет МакКорд унинг ўрнини эгаллашига тўғри келади. Разведкага ишга ўтганидан бери сиёсат ва сиёсий фитналардан узоқда юрган Элизабет давлат хизматига қайтишни унчалик истамасди. Аммо энди у нафақат ўзи, балки атрофдагиларга ҳам аёл давлат котиби лавозимида ўта жиддий масалаларни ечиб, муҳим қарорларни қабул қилишга қодирлигини исботлаши керак.
  1. Қарталар уйи (House of Cards)
2013 / Драма / АҚШ Ушбу сиёсий драма амбициялари юқори конгрессмен Фрэнк Андервуд ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Фрэнк Оқ уйдаги овал кабинетда жойлашган курсини эгаллашни орзу қилади. Андервуд президентликка номзод Гаррет Уокер билан келишиб олади: агар Уокер президент бўлса, Андервудни Давлат котиби лавозимига қўяди. Бироқ Уокер ваъдасида турмайди ва Фрэнк ундан ўч олишга аҳд қилади. Турли сиёсий фитналар натижасида Андервуд охири президент бўлади, аммо бу кўпчиликка ёқмайди. Қайта сайловлар ўтказиш талаблари янграй бошлайди. Андервудларнинг ҳокимият учун кураши давом этади: Америкада даҳшатли нимадир рўй берадиганга ўхшайди.
  1. Жанжал (Scandal)
2012 / 7 мавсум / АҚШ Оливия Поуп – тенги йўқ пиарчи ва тажрибали кризис-менежер, у анча вақт АҚШ президенти администрациясида ишлаган. Энди унинг шахсий бизнеси бор ва нафақат Оқ уйдагилар, балки хусусий ширкатлар имижи устида ҳам иш олиб боради – баъзида унинг жамоаси ўта мураккаб вазифаларни ҳам уддалайди. Президент билан ўрталаларида эса нафақат кўп йиллик дўстлик, балки муҳаббат ҳам борки, бу қаҳрамоннинг ҳаётида мураккаб чигалликларни юзага келтиради.
  1. Меросхўр (Designated Survivor)
2016 / Драма, Триллер / АҚШ Президентнинг ҳар йилги анъанавий мурожаатномаси олдидан кабинет аъзоларидан бирини яширин жойга олиб кетишади. Агар мурожаатнома пайти кимдир президентни отиб ўлдирса, ўрнига шу одам Америка президенти бўлади. Ҳеч нимадан хабари йўқ Том Киркман Вашингтондаги бинолардан бирида ўз рафиқаси билан кечки овқатни еб ўтирганида, Капитолийда кучли бомба портлайди. Телеканаллар биронта ҳам одам тирик қолмагани ҳақида хабар беради. Бундай вазиятни умуман кутмаган Киркман бутун мамлакат учун масъулиятни зиммасига олишга мажбур бўлади.
  1. Ватан (Homeland)
2011 / Криминал, Мистика, Драма / АҚШ Сериалнинг оригинали Исроилда яратилган, бироқ унинг АҚШ версияси жуда машҳур. Сюжет марказида етти йил асирликда бўлиб қайтган АҚШ ҳарбий денгиз флоти сержанти Николас Броуди туради. У озод этилишидан сал олдин МРБ ходими Кэрри Мэттисон Ироқда бир ҳарбий асир душман томонидан авраб олингани ва унга АҚШ ҳудудида катта теракт уюштириш вазифаси топширилгани ҳақида маълумот олади. Гумон Броудига тушади.
  1. Тож (The Crown)
2016 / Тарихий мавзудаги драма / Буюк Британия Британия телевидениеси тарихидаги энг қиммат лойиҳа. Сюжет марказида умумхалқ муҳаббатини қозонган қиролича Елизавета II нинг ҳаёти туради. Фильм унинг 1947 йил бўлиб ўтган никоҳ тўйи маросими билан бошланади ва бизнинг кунларгача бўлган воқеаларни қамраб олади. 2017 йилда “Тож” сериали “Энг яхши драматик сериал” номинациясида, бош роль ижрочиси Клэр Фой эса “Энг яхши аёл образи” номинациясида “Олтин глобус” мукофотини олган.
  1. Кеннедилар (The Kennedys)
2011 / Драма, Тарихий мавзудаги мини-сериал, Мелодрама Икки серияли ушбу телевизион фильм атрофида вазият тақозосига кўра жанжал юзага келди. Асли “Кеннедилар” сериали History кабел телевидениесида намойиш этиш учун суратга олинганди. Амммо премьерага оз фурсат қолганида сериал эфирдан олиб ташланди. Фильмни намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олган бошқа телеканаллар ҳам премьерадан воз кечишган ва сериал эфирга узатилмаслигини айтишди. Чунки сериалда америкаликлар энг яхши кўрган президент унчалик ижобий қилиб кўрсатилмагани ҳақида мишмишлар пайдо бўлган эди.
  1. Эшитиш (The Wire)
2002 / Криминал, Драма, Триллер / АҚШ Сериал Балтимор полициясининг яширин эшитиш ва видеосуратга олиш билан шуғулланадиган махсус бўлинмаси фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу бўлим ходимлари жиноят оламининг “наҳанглари”, ёлланма қотиллар, гиёҳванд моддалар савдогарлари ортидан пойлаб, уларнинг суҳбатлари, келишувларини яширин ёзиб олиш орқали далиллар тўплайдилар ва жиноятчиларни қамайдилар.
  1. Энг баланд овоз (The Loudest Voice)
2019 / Биографик мини-сериал/ АҚШ Ушбу мини-сериалда Fox News каналининг асосчиси Роджер Айлзнинг ҳаётидаги муҳим бир давр тўғрисида ҳикоя қилинади. Сюжет марказида 1996 – 2006 йилларда бўлган воқеалар туради. Бунда 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳаракатидан тортиб 2008 ва 2012 йиллардаги президентлик сайловларигача, шунингдек, бир қатор мансабдорлар устидан ходимларга жинсий тажовузда айбланиб қўзғалган шов-шувли ишлар ҳақида қизиқарли фактлар ва тафсилотлар кўрсатилади.
  1. Берлин қароргоҳи (Berlin Station)
2016 / Триллер / Германия, АҚШ Сиёсий триллер ва жанговар экшн омухтаси. Ушбу сериалнинг катта қисми Европада суратга олинган ва шу билан янада қизиқарлироқ чиққан: қадимий шаҳарлар, буюк империялар марказлари... Сюжет асосида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Берлин қароргоҳида кечган воқеалар туради. Оддий одамлар бундай ташкилотларнинг қароргоҳлари қаерда жойлашганини билишмайди, бироқ маҳаллий ҳокимият вакиллари, табиийки, бундан хабардор. Шунингдек, улар махсус хизмат ходимларининг асл исми ва шахсини ҳам билишади. Сериал ёрқин актёрлар таркиби билан ҳам ўзига жалб қилади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 775

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 610

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 609

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
22-декабр 2023, 13:19
244

Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонида “Cinema Park” ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозимлигини айтди.

cover image
5-октябр 2023, 12:00
2 169

Сиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Бугун глобаллашув ва ахборот алмашинуви тезлашуви туфайли, қолаверса, жаҳонда юз бераётган шиддатли ўзгаришлар таъсирида халқаро сиёсатга қизиқиш кучайди. Табиийки, ноширлар бу қизиқишларни қондириш учун йиллар давомида кўплаб дурдоналарни нашр этиб келишган, бугун ҳам давом эттиришмоқда. Hudud24.uz ушбу мавзуга доир 10 та энг сара китобни тақдим этади.

cover image
1-октябр 2023, 10:05
1 013

Ўқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси

Байрам кунларини энг шарафли касблардан ҳисобланган устозлар ҳақидаги фильмлар билан ўтказинг. Ушбу фильмлар ўқитувчи ва мураббийлик касбининг машаққатини, меҳнатини, шу билан бирга, юксак миссиясини кўрсатади, нима учун ўқитувчини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш кераклигини очиб беради.

cover image
23-июн 2023, 12:47
622

Дам олиш кунлари қаерга бориш мумкин?

Дам олиш кунларини қандай ўтказган, қаерларга борган маъқул? Театрлар, спектакллар рўйхати, чипта нархлари, кўргазмалар, концерт ва очиқ ҳавода намойиш этиладиган фильмлар ҳақида маълумотлар.