Ўзбекистон
30.05.2024
1 518

“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:
оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.
Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.
Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.