Ўзбекистон
06.10.2023
1 482

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда “Yandex.Go” хизмати ҳақида эълон қилинган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган: 1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш; 2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш. 2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига “Yandex.Go” компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Солиқ органи томонидан нотўғри қўлланилган жарима камайтирилди
Бизнес-омбудсман девони томонидан Қарши шаҳрида фаолият юритувчи ЯТТ Б.Ж.нинг солиқ органи қароридан норози бўлиб, Тадбиркор виртуал офисига қилган мурожаати ўрганилди.
Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди
Аввалроқ Солиқ қўмитаси мазкур компанияга огоҳлантириш берган эди.