currencies image

11 820,40 UZS

36,95

usd

currencies image

13 684,48 UZS

61,75

eur

currencies image

139,05 UZS

0,27

ru



АсосийЯнгиликларСтаж бўлмаса ҳам пенсияга чиқиш мумкинми?

Стаж бўлмаса ҳам пенсияга чиқиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

19.08.2026

eye

18

Стаж бўлмаса ҳам пенсияга чиқиш мумкинми?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, аёллар 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йил иш стажига эга бўлса ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар 20 йил тўлиқ стаж бўлмаса ҳам, Қонуннинг 8-моддасига кўра камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлса, мавжуд стажга мутаносиб равишда пенсия тайинланиши мумкин.

Қонуннинг 37-моддасига кўра иш стажига:

- расмий ишлаган даврлар;

- ижтимоий суғурта бадаллари тўланган даврлар;

- бола 3 ёшга тўлгунча бола парваришлаш таътилида бўлган вақтлар ҳам қўшилади.

Бунда бола парваришлаш таътили жами кўпи билан 6 йилгача стажга қўшилади.

Агар зарур стаж етмаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори асосида ёшга доир нафақа олиш имконияти мавжуд. Ушбу Низомга кўра аёллар 60 ёшга етганда ва пенсия учун етарли стаж бўлмаса ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин.

Демак, аввало барча иш стажларини йиғиб, мутаносиб пенсия тайинлаш масаласини охиригача кўриб чиқиш керак. Чунки ҳатто 7 йил стаж бўлса ҳам пенсия олиш имконияти бор. Фақат “стаж етмайди” деган оғзаки жавоб билан чекланиб қолмаслик керак. Пенсия рад этилса, ёзма рад жавоби олиниб, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш ҳам мумкин.

Улашиш: