Ҳуқуқ
10.11.2026
64

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши муҳим аҳамиятга эга. Бироқ айрим ҳолларда асосий қарздор ўз мажбуриятини бажармаслиги ёки кредиторнинг талабини қондиришдан бош тортиши мумкин. Бундай вазиятларда қонунчилик ёки мажбурият шартларига мувофиқ бошқа шахс ҳам қўшимча жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу субсидиар жавобгарлик деб аталади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 329-моддасига кўра, субсидиар жавобгарлик асосий қарздорнинг мажбуриятлари учун бошқа шахснинг қўшимча равишда жавобгар бўлишини англатади.
Субсидиар жавобгарлик қандай тартибда қўлланилади?
Аввало, кредитор ўз талабини асосий қарздорга қўйиши шарт. Агар асосий қарздор талабни бажаришдан бош тортса ёки оқилона муддат ичида жавоб бермаса, кредитор субсидиар жавобгар шахсга мурожаат қилиши мумкин.
Бироқ кредиторнинг талаби асосий қарздорга нисбатан муқобил талабни ҳисобга ўтказиш ёки маблағларни низосиз ундириш орқали қондирилиши мумкин бўлса, субсидиар жавобгар шахсдан мажбуриятни бажариш талаб этилмайди.
Шунингдек, субсидиар жавобгар шахс кредиторнинг талабини қондиришдан олдин асосий қарздорни бу ҳақда огоҳлантириши лозим. Агар унга нисбатан судда даъво қўзғатилган бўлса, асосий қарздорни ишда иштирок этишга жалб қилиши керак.
Мазкур тартибга риоя қилинмаса, асосий қарздор кредиторга қарши мавжуд эътирозларини субсидиар жавобгар шахснинг кейинчалик қўядиган регресс талабига нисбатан ҳам билдириши мумкин.
Хулоса
Субсидиар жавобгарлик кредиторнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилувчи ҳуқуқий механизмдир. Унинг асосий хусусияти шундаки, қўшимча жавобгар шахсга мурожаат қилишдан олдин талаб асосий қарздорга қўйилиши керак.
Шу билан бирга, қонунчилик субсидиар жавобгар шахснинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Белгиланган тартибга риоя этилиши кредитор, асосий қарздор ва субсидиар жавобгар шахс ўртасидаги муносабатларда ҳуқуқий аниқликни таъминлайди.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.