Ўзбекистон
10.08.2023
1 351

Самарқанд ва Сирдарёда субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув натижалари ҳақида хабар берилишича, Д.В. ва Н.Ҳ. 10 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига жами 47 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.И. фуқаро Ж.Ғ.га танишлари ёрдамида Боёвут тумани, «Янги авлод» МФЙда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 54 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиззахда 17 минг “кўки” эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Фирибгар фуқарони Мексика давлати Америкага юборишини айтган.
Пластик картадаги пулларни фирибгарлардан асранг! 3 та муҳим қоида
Пластик карта фирибгарлиги нима? Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин? Банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ҳақида қўнғироқ қилишса, нима дейиш керак? Hudud24.uz пластик карта билан боғлиқ фирибгарликларга дуч келганда алданиб қолмаслик учун муҳим тавсияларни беради.
Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди
Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар пора билан қўлга тушди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.