currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларСуд вафот этган деб топган шахс қайтиб келса меросхўрлардан мол-мулкини қайтариб ололадими?

Суд вафот этган деб топган шахс қайтиб келса меросхўрлардан мол-мулкини қайтариб ололадими?

Ўзбекистон

calendar

24.02.2023

eye

2 312

Суд вафот этган деб топган шахс қайтиб келса меросхўрлардан мол-мулкини қайтариб ололадими?

Мерос фуқаронинг ўлими ёки у суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганидан кейин очилади. Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган фуқаро аслида ҳаёт бўлса ва қайтиб келса, бундай ҳолатда суд ўз қарорини бекор қилади. Қайтиб келган фуқаро ҳар қандай шахсдан, жумладан меросхўрлардан ҳам мол-мулкини ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Аммо бу ҳолатда у пул ва қимматли қоғозларни қайтариб ололмайди. Чунки қонунчиликка кўра, пул ва қимматли қоғозлар инсофли эгалловчидан ҳеч қандай ҳолатда талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Меросхўр унинг мулкини сотиб юборган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда харидор мулк эгасининг тириклигини била туриб, уни меросхўрдан сотиб олганлиги исботланса, у мулкини талаб қилиб олиши мумкин. Мол-мулкни қайтариб беришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, унинг қиймати тўлиқ тўланади.

А.Исмаилов,

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи 

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: