Ўзбекистон
22.09.2023
1 138

Сўнги вақтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиббузарликлар ҳолатлари юзага келмоқда, деб хабар берди “Тошкент метрополитени” ДУК. Қайд этилишича, сўнги 15 кун давомида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўз бошимчалик қилиб тушишган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан зудлик билан ушбу йўловчилар хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган. Йўловчилар томонидан эса бунга сабаб сифатида, шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида тушгани кўрсатилган. Таъкидланишича, метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 Вольт) электр токи мавжуд. (Маълумот ўрнида, 42 Вольт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.) “Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозим”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.