currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларСўнгги 17 кун ичида Ғазо секторида 2 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди

Сўнгги 17 кун ичида Ғазо секторида 2 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди

Ўзбекистон

calendar

24.10.2023

eye

1 341

Сўнгги 17 кун ичида Ғазо секторида 2 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий можарода ҳалок бўлган болалар сони биргина Ғазо секторида 2 мингдан ошди, деб хабар берди “Save the Children” халқаро хайрия ташкилоти. “Ғарбий соҳилда яна 27 бола ҳалок бўлди. Жабрланган болалар сони 4,6 мингдан ошади. Бундай кичик ва зич жойлашган ҳудудда фаол можаро, жумладан доимий ҳаво ҳужумлари тинч аҳоли қурбонларининг ҳайратланарли даражада кўпайишига олиб келади”, — дейилади ташкилотнинг “Х” ижтимоий тармоғидаги баёнотида. “Save the Children” веб-сайтида қайд этилишича, Ғазо секторидаги ҳужумлар оқибатида минглаб уйлар, ўнлаб ўйин майдончалари, мактаблар, касалхоналар, черковлар ва масжидлар вайрон бўлган. Ташкилотга кўра, жабрланган болалар оғир даражада куйган, оёқ-қўлларини йўқотган ва бошқа даҳшатли жароҳатлар олган. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш жорий йилнинг 7 октябрдан бери давом этмоқда. Ғазо сектори аҳолисининг ярмини болалар ташкил этади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: