Ўзбекистон
03.11.2023
1 350

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилган. Мазкур тадбирларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган. Хусусан: -миль. авв. V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 м2 қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн. сўмлик; -V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 м2 қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд. сўмлик; -I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 м2 қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн. сўмлик; -V–VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 м2 тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилган. Маълум қилинишича, аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
“Айдар-Арнасой” сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайган
Сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошгани оқибатида табиий парланиш ва чўллашиш кескин ошган.
Учта ҳудудда жами 3,5 минг “кўки” эвазига “права” олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди
Жиззах, Чиноз ва Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.